Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган мутасадди жазоланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган мутасадди ходим жазоланган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 21 май куни ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари тунда навбатчиликдан сўнг, эрталаб тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги ўтларни юлишга мажбурланганликлари ҳақида видеолавҳа тарқалган. Шундан сўнг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилганда, ҳақиқатдан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида мутасадди шахс мажбурий меҳнатга йўл қўйганини аниқлаган.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида хўжалик бекаси сифатида фаолият юритаётган З.А. қўл остида ишловчи ходимлари О.Б.нинг навбатчилик вақти тугаганидан сўнг, М.А. ва М.А.ни эса иш вақтида ўзларига юкланган вазифаларни бажартирмасдан, уларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаган.
Таъкидланишича, Давлат меҳнат инспекцияси қарорига асосан, З.А.га нисбатан Маъмурий кодекснинг тегишли моддасига кўра, маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ва амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари миқдорида жарима жазоси тайинлаш белгиланган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
20:07 / 18.03.2025