Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди
Санитария назорати бошқармасининг билдиришича, президент "ниқоб тақиш мажбуриятини бажармаган ва санитария назоратисиз 100дан ортиқ одам тўпланишига йўл қўйган".
Бразилиянинг Маранян штати ҳукумати Асайландия шаҳрида кўплаб одамларни тўплагани ва ўзи ниқобсиз ҳолда бўлгани учун мамлакат президенти Жаир Болсонаруни жаримага тортди.
Жарима Маранян штати санитария назорати бошқармаси томонидан солинди.
Бошқарманинг билдиришича, президент «ниқоб тақиш мажбуриятини бажармаган ва санитария назоратисиз 100дан ортиқ одам тўпланишига йўл қўйган».
«Қонун барчага баробар», - деди Маранян штати губернатори Флавио Дино.
Пандемия бошланганидан буён Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 16 миллиондан ошган, 448 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025