Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз 450 килограмм номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилояти Косон туманида Тошкентга олиб кетилаётган 450 килограмм номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 21 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Косон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан туманнинг «Арабхона» МФЙда яшовчи фуқаролар М.Т. ва Б.Р.лар Ласетти автомашинасида Косон туманидан Тошкент шаҳрига номаълум ҳайвонга тегишли гўшт ортиб кетаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, лаборатория текширувида мазкур суягидан ажратилган 450 килограмм номаълум ҳайвон гўшти истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ушланган истеъмолга яроқсиз гўшт ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда йўқ қилиниб, тўпланган ҳужжатлар туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмасига топширилган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024