Халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди

Музаффар Комиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясига президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ректорлик қилиб келаётганди. У 2021 йил 7 май куни вафот этди.
Аввалроқ, Шоазим Миноваров Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

20:50 / 05.12.2024
Музаффар Комилов Халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди

09:38 / 23.11.2022
Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўзбекистонлик талабаларга ўқув грантлари ажратмоқчи

11:09 / 02.02.2022
Музаффар Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

13:58 / 21.04.2021