Ўзбекистон | 13:58 / 21.04.2021
7111
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда диний йўналишда фаолият олиб борадиган сайт ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар сони маълум қилинди

Диний йўналишда 58 та веб-сайт, 166 та «Telegram» канал, 200 та "Фейсбук" саҳифаси ҳамда «Youtube» видеохостингида 21 та канал фаолият олиб боради. Шунингдек, 2017-2021 йиллар мобайнида 49 та янги жомеъ масжид очилган бўлиб, шундан 9 таси 2021 йилга тўғри келади.

Фото: KUN.UZ

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра 2017-2021 йиллар мобайнида республикада 49 та янги жомеъ масжид очилди. Шундан, 9 таси 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда масжидларнинг умумий сони 2088 тани ташкил этади. Улардан 2016 таси жомеъ, 72 таси эса маҳаллий масжид ҳисобланади.

Умуман олганда ушбу даврда 69 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтган. Жумладан, 49 та янги масжидлар ва 3 та мадраса ташкил этилди ҳамда бошқа конфессияларга мансуб 17 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг умумий сони 191 тага етди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги ташкилотлар ва диний соҳа ходимларининг 58 та веб-сайти, 166 та «Telegram» канали, 200 та «Фейсбук» саҳифаси ҳамда «Youtube» видеохостингида 21 та канали фаолият олиб бормоқда. Таҳлилларга кўра умумий интернет фойдаланувчилари қамрови 5 млндан ортади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид