Жамият | 10:26 / 26.05.2021
4794
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Фото: ТАСС

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида коронавируснинг аввал маълум бўлмаган штамми аниқланди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.

Р.4 деб белгиланган янги штамм илк бор штатнинг Мокока шаҳрида аниқланган ва Порту-Феррейра шаҳрида кенг тарқалган. У коронавируснинг «бразилча» штаммлари Р.1 ва Р.2 ҳамда Филиппинда тарқалган Р.3 билан умумийликка эга бўлиб, ушбу штаммларнинг барчаси «бразилча» штамм B.1.1.28 қаторига мансуб.

«Ушбу штамм ҳозирда P.1 ва ‘британча’ штамм устун бўлган муҳитда тарқалмоқда. Унинг тарқалиш суръатлари бизни хавотирлантирмоқда», деб айтган Бразилиянинг Вирусологлар ҳамжамияти президенти Жоау Пессоа Араужу.  

Ҳозирча олимларда P.4 юқумлироқ экани ёки оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Шу билан бирга, расмий статистикага кўра, май ойида Порту-Феррейрада коронавирусдан ўлимлар сони аввалги ойларга қараганда энг кўп бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид