Ўзбекистон | 08:36 / 26.05.2021
1433
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада автомашина олиб бераман деб, фуқарони 19 800 АҚШ долларига чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада автомашина олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 19 800 АҚШ долларига чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Воқеа 2020 йилнинг 3 декабрь куни Фарғона шаҳрида фуқаролар С.Б. ҳамда Н.С. ўртасида содир бўлган. 

Таъкидланишича, фуқаро С.Б. таниши Н.С.нинг ишончига кириб, 19800 АҚШ доллари эвазига “Exunox” русумли автомашина олиб келиб беришини айтади. У таниши Н.С.дан пулларни алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Хабарда ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилган.

Аввалроқ, Фарғонада 24 марта қоида бузган ҳайдовчи қарийб 28 млн сўм жарима тўлагани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид