Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Тожикистон фуқароларига авиачипта сотиш тақиқланди
Аввалроқ Тожикистон ТИВ ўз фуқароларини Қирғизистонга бормасликка чақирганди.
Қирғизистон авиация раҳбарияти турагентлик ва авиакомпанияларга Тожикистон фуқароларига авиачипта сотишни тақиқлади, деб хабар берди tazabek.kg.
Хабарда айтилишича, 28 май куни фуқаро авиацияси агентлиги барча авиакомпанияларга бу ҳақда хабарнома жўнатган.
«Тақиқ махсус буйруқ олингунига қадар амал қилади», - деган фуқаро авиацияси агентлиги вакили Женишбек Эсенаманов.
Хабарномада айтилишича, тақиқ Қирғизистон ва Тожикистон дипломатик ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввалдан келишилган ҳолда ташриф буюрадиган Қирғизистон ва Тожикистон расмий шахсларига тааллуқли эмас.
Аввалроқ Тожикистон ТИВ ўз фуқароларини Қирғизистонга бормасликка чақирганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025