Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда коронавирус туфайли онлайн таълимга ўтган ОТМлар сони 3 тага етди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти чет тиллари факультети талабасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) аниқланган. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Нукус шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг хати асосида мазкур факультет талабалари 27 майдан бошлаб ўқиш жараёнини онлайн (масофавий) тарзда давом эттиради.
Шунингдек, география ўқитиш методикаси таълим йўналиши ўқитувчисида «COVID-19» вируси аниқлангани сабабли, ушбу таълим йўналишининг 3-курс талабаларининг ўқиши онлайн (масофавий) тарзда олиб борилади, дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Берунийдаги 1-, 54-умумтаълим мактаблари, Нукусдаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш мактаби ва 34-, 15-сонли мактабларда таълим масофавий шаклга ўтказилган эди. Шундан кейин ҚҚДУнинг коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тага етди. Яқинда ТAТУ Нукус филиалида ўқиш масофавий шаклга ўтказилганди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025