Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони 11 мамлакатдан қиролликка кириш тақиқини олиб ташламоқда
Саудия Арабистони 3 февралда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 20та мамлакатдан қиролликка киришни тўхтатганди.
30 майдан Саудия Арабистони коронавирус пандемияси сабабли 11 мамлакатдан қиролликка киришга қўйилган тақиқни олиб ташламоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, БАА, Португалия, АҚШ, Франция, Швеция, Швейцария, Япониядан қиролликка келишга рухсат берилди.
"Уларга нисбатан санитар карантин қўлланилади", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу мамлакатларда пандемия барқарор ва самарали назорат қилинаётгани сабабли ушбу қарор қабул қилинган.
Саудия Арабистони 3 февралда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 20та мамлакатдан қиролликка киришни тўхтатганди.
Қиролликда декабр охиридан 17 майгача қатъий карантин чоралари амал қилди. 17 майдан бошлаб коронавирусга қарши эмланганларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
22:15 / 14.05.2025