Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланишини маъқуллади
Олий Мажлис Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
14 та моддадан иборат қонунга мувофиқ, 7 та кодекс ҳамда 5 та қонунга, хусусан, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Бюджет, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига, “Нотариат тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Бундан ташқари, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасида назарда тутилган санкция янги таҳрирда қабул қилинмоқда ҳамда мазкур модда иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025