Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ёшлар фестивалининг якуний тадбири бўлиб ўтди
Наманган марказидаги Афсоналар водийси тематик паркида ёшлар фестивалига якун ясовчи тантанали тадбир ташкилланди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшларни табриклаб, бундай байрам кунлари ҳар кун давом этишини тилади.
«3 кун давом этган ушбу фестивалда 500 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди, бугунги тадбирда эса 150 минг ошиқроқ ёшлар иштирок этмоқда. Фестивал доирасида янги ишчи ўринлар ярмаркаси, турли хил мусобақалар, касб-ҳунарга ўргатиш ва ҳарбий ватанпарварликка жалб қилиш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилди», — дейди вилоят раҳбари.

Шундан сўнг бир гуруҳ ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда «Энг яхши нодавлат таълим муассасаси» номинациясида «Наманган прогресс» ўқув маркази, «Истиқбол замон болалари» умумий ўрта таълим муассасаси, «Wonderkid’s school» нодавлат таълим муассасалари тақдирланди.

Мудофаа ишлари бўлими, «Менинг совғам» номинациясида энг кўп китоб совға қилган ёш Ахтамова Сусаннага мукофот берилди.

Заковат интеллектуал ўйинларида 1-ўрин Президент мактаби жамоасига, 2-ўрин Халқ таълими бошқармаси жамоасига, 3-ўрин эса Наманган муҳандислик-қурилиш институти ёшлари жамоасига насиб этди.
Ёшлар Иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаларига эса 1 миллиард сўм пул мукофоти топширилди.
Шунингдек, 50 нафар иқтидорли ўқувчи ёшга соғломлаштириш марказига умумий қиймати 82 миллион сўмлик йўлланма сертификати топширилди.

Мингбулоқ туман ҳокимлиги «Энг фаол китоб тарғиботчиси» номинацияси ғолиби бўлди.
Бундан ташқари, китобхон оила фарзандига бир йиллик олий ўқув юртига шартнома тўлови ўтказиб берилиши тўғрисида сертификат топширилди.
Мавзуга оид
10:39 / 31.05.2021
Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокими ёшлар фестивалида иштирок этди
17:58 / 04.11.2020
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда ҳаётни яна жонлантириш мақсадида ёшлар фестивали ўтказилишини эълон қилди
16:18 / 13.10.2020
Намангандаги «Афсоналар водийси»да хонақоҳи 4,5 минг ўринли масжид қурилмоқда
00:25 / 13.05.2016