Хоразмда 1 кунда 9 та болалар боғчаси очилди
«1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»да Хоразм вилоятида 9 та мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) фаолияти йўлга қўйилди.
Хусусан, Урганч шаҳрида 150 ўринга мўлжалланган 1 та, Қўшкўпир туманида 2 та, Урганч туманида 1 та, Ҳазорасп туманида 2 та давлат МТТ иш бошлади.
Хива туманида «Гандимиён ниҳоллари» ва Боғот туманида 2 та нодавлат МТТ байрам санасида болаларга ўз эшигини очди. Шовот туманида «Бахтиёр болалик уйи» МТТ 75 болани қамраб олган ҳолда иш бошлади.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият бошлаши натижасида 1215 нафар бола таълим-тарбия жараёни билан қамраб олинди.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун 16,4 миллиард сўм, нодавлат МТТ учун 10,1 миллиард сўм маблағ жалб қилинди.
Мавзуга оид
13:09 / 01.07.2021
Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғлом овқатлантириш бўйича тажриба ўтказилади
10:05 / 16.06.2021
Саудия Арабистони Ўзбекистонда 40та нодавлат боғча ташкил этилиши учун қарийб 11 млн доллар ажратади
14:01 / 12.06.2021
Олис ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади
12:08 / 12.06.2021