Ўзбекистон | 15:40 / 03.06.2021
3732
1 дақиқада ўқилади

Хонқа тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди 

Хонқа тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Хурсандбек Баҳодирович Қурбонов Хонқа тумани ҳокими ўринбосари, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Қайд этилишича, бунга қадар у Хоразм вилояти давлат молия назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.

Шунингдек, Хурсандбек Қурбонов бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, бундан аввал Хонқа тумани ҳокими ўринбосари сифатида Фаррух Эрназаров ишлаган.

Мавзуга оид