Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти кортежи ЙТҲга учради. Уч киши жароҳатланди ва бир киши ҳалок бўлди
Автоҳалокат натижасида давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходими ҳалок бўлган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровни кузатиб бораётган кортеж автомобилларидан бири йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Маълумот берилишича, ҳодиса Иссиқ-Кўл областида содир бўлган.
"Иссиқ-Кўл районидаги Ананьево қишлоғи яқинидаги автойўлда кузатиб борилувчи шахсларга бириктирилган автомобилнинг қаршисига чиққан енгил автомобил келиб урилган. Натижада уч киши жароҳатланди ва давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг 9-хизмати ходими ҳалок бўлди", - дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат сабабчиси маст ҳолда бўлган.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг 9-хизмати давлатнинг биринчи шахслари ва давлат стратегик объектлари хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025