Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Россиядан ижарага олган атом сувости кемасини муддатидан олдин қайтармоқда
«Нерпа» 2012 йилда ижарага олинганди. Сувости кемаси ижараси Ҳиндистонга 2,5 млрд долларга тушган. Шартнома 10 йилга тузилганди.
Россиядан ижарага олинган «Нерпа» атом сувости кемаси қайтарилмоқда, деб хабар берди The Hindustan Times газетаси ўз манбаларига таяниб.
«Нерпа» 2012 йилда 2,5 млрд долларга ижарага олинганди. Шартнома 10 йилга тузилганди.
NDTV телеканалининг қайд этишича, сувости кемаси Владивосток томон йўл олган. Телеканал ўз манбаларига таяниб хабар беришича, кеманинг қайтарилишига унга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган.
«Нерпа»дан тўққиз йил давомида сувости кемалари экипажларини ўқитиш ва Хитой ҳарбий кемалари ҳаракатини кузатиш учун фойдаланилган.
Ҳиндистон 2019 йилда Россия билан яна бир сувости кемасини ижарага олиш бўйича 3 млрд долларлик шартнома имзолаган. Кема Ҳиндистонга 2025 йилда етказиб берилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025