Ўзбекистон | 14:33 / 05.06.2021
1077
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Таллимаржондаги носозлик туфайли сув таъминотида ҳам узилиш бўлди

4 июнь куни Таллимаржон ИЭСда носозлик юзага келгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу носозлик ортидан айрим туманлар аҳолисининг электр энергия таъминотида узилишлар юзага келди.

«Қашқадарё сувтаъминоти» МЧЖ ахборот хизмати раҳбарининг Kun.uz мухбирига хабар беришича, юзага келган ушбу носозлик сув таъминоти ҳудудий бўлимлари фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

«Шаҳрисабз-Қарши» сув ишлаб чиқариш иншооти тасарруфидаги Яккабоғ туманида жойлашган ВУ2, ВУ3, ВУ4 сув ишлаб чиқариш иншоотларида 5 июнь тонгги соат 05-30да электр токнинг кучланиши керакли меъёрдан тушиб кетиши натижасида, ушбу иншоотлардаги насос агрегатлари тўхтаб қолган.

Натижада, Қарши шаҳри, Косон ва Муборак тумани аҳолисига сув етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид