Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда 26 ёшли маст эркак 41 ёшли танишини мих билан жароҳатлаб ўлдирди
Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 26 ёшли шахс маст ҳолда 41 ёшли ҳамқишлоғини мих билан жароҳатлаган. Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 5 июнь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани Ғўс қишлоғида жойлашган Етти уйлик маҳалласида яшовчи Б.С. қишлоқ марказида жойлашган тўйхона олдида таниши, шу қишлоқнинг Ўрта гузар маҳалласида яшовчи Ў.О. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнг, шу атрофда жойлашган хўжалик моллари дўконидан 15 сантиметр узунликдаги михни олиб чиқиб, Ў.О. нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба санчиб, у ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қўллари билан бош соҳасига зарбалар берган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Ў.О. Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Таъкидланишича, марҳум Ў.О. нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2021йил 5 июнь куни Ургут тумани прокуратураси томонидан Б.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи Б.С. процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025