Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент шу ҳафта чорвачилик бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади ва Тожикистонга расмий ташриф билан боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар режалаштирилгани тўғрисида маълумот тақдим этди.
“Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот, эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган”, деди Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, булар ҳақида Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳафта давомида хабар бериб борилади.
Мавзуга оид
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби
15:55 / 25.02.2025
Шерзод Асадов Қозоғистоннинг етакчи ОАВ ҳолдинги асосчиси билан учрашув ўтказди
17:36 / 07.02.2025