Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Самарқандда гендер зўравонликни содир этган шахслар билан ишлаш бўйича синов тренинги ўтказади
2021 йилнинг 8-10 июн кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда “Гендер зўравонликни содир этган шахслар билан ишлаш” мавзусида уч кунлик тренинг ўтказилади.
ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, тренинг иштирокчилари тўрт гуруҳдан иборат бўлади. Бунда, Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Булунғур туманлари маҳаллаларидан гендер зўравонликка қарши идоралараро хизмат кўрсатишда иштирок этувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар, муассасалар вакиллари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва психологик хизматлар гуруҳлари қатнашади.

Лойиҳа Буюк Британия ҳукумати кўмагида амалга оширилади. Самарқанд шаҳридаги тренингнинг асосий мақсади – Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш бўйича идоралараро жавоб чораларини такомиллаштириш учун зарур шартларни яратиш ва ижросини таъминловчи ваколатли ташкилотлар ходимлари салоҳиятини ошириш.

Тренинг вазифалари қуйидагилардан иборат: хизмат кўрсатувчиларгa гендер тенглигини таъминлаш ва иштирокчиларга гендер зўравонликка қарши курашишнинг миллий меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот бериш, “тажовузкор хулқ” тушунчасини, муносабатларда тажовузкор хулқнинг сабаблари, шунингдек, тажовузкорлик муаммосининг психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатларини, зўравонлик такрорланиши олдини олиш учун зарур чора-тадбирларни, зўравонлик содир этган шахслар билан ишлашни ташкил этиш бўйича идоралараро ҳамкорлик механизмини муҳокама қилиб, тавсиялар ишлаб чиқиш.

Гендер зўравонлик ҳолатларини ҳужжатлаштириш ва тажовузкор билан ишлаш учун ахборот базасини яратиш механизми билан танишиш ва муҳокама қилиш, Самарқанд вилоятининг танланган маҳаллаларида синов сифатида татбиқ қилиш мақсадида хизмат кўрсатувчилар учун зўравонлик содир қилган шахсларнинг хатти-ҳаракатини тузатиш бўйича намунавий дастурлар билан таништириш ҳам режалаштирилган.

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия тавсиясига асосан, ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ва Буюк Британия ҳукумати кўмагида 2020 йил сентябр-октябр ойларида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар учун тезкор, сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида стандарт операцион иш тартиблари лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари учун биринчи босқич онлайн-тренинглар муваффақиятли ўтказилди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025