Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга 1000 дона кислород баллони етказиб берди
Кеча, 11 июн куни Хайратон шаҳрида Афғонистон вакилларига 1000 дона кислород баллонидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Маълум қилинишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу муносабат билан ташкил этилган маросимда сўзга чиққан Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматининг фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатига жавоб берган биринчи давлат раҳбари бўлганини алоҳида қайд этди.
Балх провинцияси губернатори Фарҳод Азимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.
Балх провинцияси кенгаши раҳбари Муҳаммад Халиднинг айтишича, Ўзбекистон президенти бутун дунёга ўзбек халқининг афғон халқи билан нафақат пандемияни енгиш, балки Афғонистон заминига узоқ кутилган тинчлик ва осойишталикни олиб келиш борасида нияти бирлигини намойиш этди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ўз нутқида пандемия шароитига қарамай, Ўзбекистон-Афғонистон чегараси орқали қўшни мамлакатга озиқ-овқат ва дори-дармонлар узлуксиз равишда етказиб берилаётганини айтди. Ўзбекистон қўшни давлатга ҳар томонлама кўмак беришда давом этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакат тажрибаси билан танишиши ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024