Жамият | 13:50 / 12.06.2021
1921
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқароларни 6 400 доллар эвазига сохта ҳужжатлар асосида «ўқишга киритган» фирибгарларга жиноий иш қўзғатилди

Иллюстратив фото

Сирдарё вилояти Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6400 АҚШ доллари олган фирибгарларга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, шу туманда яшовчи фуқаро О.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқароларни алдаб пулини ўзлаштиргани аниқланган. Жумладан, улар 3 нафар фуқарони Гулистон давлат университетида ишловчи таниши Ш. орқали шу ОТМнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, уларнинг 6 400 доллар пулини олган.

Бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 миллион сўм ва У.М.га 9,1 миллион сўм пулни «контракт тўловлари» учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид