Жиззахда ҳоким қарорининг иловасини қалбакилаштириш эвазига пора талаб қилган фуқаролар қўлга олинди
Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг бузиладиган уй-жойлари учун компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорининг иловасини қалбакилаштириш эвазига 8,5 млн сўм талаб қилган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Ермулккадастр собиқ ходими С.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг уй-жойлари бузилиши муносабати билан компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорига илова қилинган рўйхатни қалбакилаштириш орқали фуқаро А.ни рўйхатга киритиб беришни 8,5 млн сўмга келишган.
Шундан муқаддам 500 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда ҳокимнинг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024