Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода бўш бинодан фойдаланиш рухсатномаси учун пул талаб қилган мутасадди ушланди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида мансабдор танишлари орқали бўш бинодан фойдаланиш рухсатномасини олиб беришни ваъда қилган мутасадди қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлар палатаси Ғиждувон туман филиали ходими, 1994 йилда туғилган Э.С. қўлга олинган.
У ўзга бир фуқаронинг ишончига кириб, Бухоро вилояти қурилиш назорати инспекциясида ишловчи танишлари орқали туманнинг Юсуф Ҳамадоний кўчасида жойлашган бинодан фойдаланишга рухсатнома олиб бериш эвазига 3 миллион сўм талаб қилган. Сўнг «Жасмина шифо мед» тиббиёт клиникаси биносида, ўзига таниш бўлган клиника ҳамшираси орқали кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Э.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:18 / 13.02.2025
Ғиждувонда газ тўпланиб қолиши оқибатида уй портлади
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
10:51 / 24.09.2023
Учта вилоятда қалбаки валюталар муомалага чиқарилишига чек қўйилди
11:20 / 11.09.2023