Ўзбекистон | 11:47 / 16.06.2021
1642
1 дақиқада ўқилади

Қонликўлда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди

Фото: KUN.UZ

Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ aхборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу лотда 3 та интелектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган. Сотиладиган жойлар «Aлтинкўл гузари» кўчаси ва «Ғаресизлик» кўчалари кесишмаси ҳамда «Ғаресизлик» кўчасининг ўзида жойлашган.

Қонликўлдаги радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқининг бошланғич нархи 735 минг сўм қилиб белгиланган. Бундан ташқари  Қашқадарё, Тошкент вилоятларида ҳам радар ўрнатиш ҳуқуқлари сотилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш учун хусусий камералар ўрнатиш тартиби белгилангани ҳақида хабар бергандик.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид