Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда кореялик инвесторлар тиббий марказ бунёд этишади
Қўқон шаҳрида Жанубий Корея технологияларига асосланган болалар тиббий маркази барпо этилади. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Жанубий Корея тиббиёт соҳаси мутасаддилари ва ишбилармонлари ўртасида музокара ўтказилган.
Музокараларда иштирок этган Ёнсей университети профессори Мюнг Кен Ли мамлакатларимиз ўртасидаги келишувларга асосан, таклиф этилган болалар тиббий маркази Жанубий Корея ҳукумати маблағлари ҳисобидан қурилиши мумкин эканлигини таъкидлаб, бу борада кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳар ҳокими лойиҳа таклифи мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилишини билдириб, тез орада уни ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилишини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ, Қўқон шаҳрида 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025