Жамият | 12:50 / 16.06.2021
2178
1 дақиқада ўқилади

Сохта диплом тайёрлаб бериш эвазига фуқародан пул талаб қилган шахс ушланди

Олтиариқ туманида сохта диплом тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтиариқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир  ўтказилган. Фуқаро М.М. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга 2 500 АҚШ доллари эвазига ўзининг танишлари орқали олий ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисида диплом тайёрлатиб бериш ҳамда уни ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Тадбир давомида М.М. 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғи ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган 5 000 доллар пулларни ўзлаштирган фирибгарлар қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид