Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биринчи навбатда ҳисобрақамни блоклаш зарур». Фирибгарлар пластик картадаги пулларни ўғирлашга уринса нима қилиш керак?
СМС хабар ва қўнғироқлар орқали пластик картадаги ҳисобрақамини билиб олиб, фирибгарлик йўли билан одамлар пулини ўғирлаётганлар учраб турибди. Банк вакили бу муаммога дуч келган мижоз биринчи галда нима қилиши зарурлиги ҳақида маълумот берди.
«Orient finans bank» раис муовини Шерзод Тўйбоев Kun.uz мухбирига берган интервьюсида мижозлар орасида учраётган долзарб муаммога тўхталди.
«Ҳозирда одатий классик банк хизматлари аста-секинлик билан масофавий банк хизматларига айланиб бормоқда. Яъни мижозларнинг жойлардаги офисларга келиш талаби қолмаяпти. Ўз ўрнида, мижозларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Ҳозирги кунда жуда кўп учраётган муаммолардан бири – СМС хабар ёки оддий қўнғироқлар орқали мижозларнинг ҳисобрақамларига эгалик қилиш, яъни фирибгарлик кўп учраяпти. Бунда энг муҳими, қўнғироққа ёки СМСга жавоб бермаслик керак», деди Тўйбоев.
Унинг сўзларига кўра, ҳисобрақами ва маблағларига тегишли масалаларда ишончли ва оқилона иш ўзига хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишдир.
«Мижозларимиз орасида пластик картасидаги кодларни учинчи шахсларга бериш ҳолатлари кузатилиб туради. Банк пластик картасидаги рақамлар мижознинг махфий маълумотлари ҳисобланади ва уни бошқаларга умуман бермаслик керак.
Бу муаммога дуч келган мижозлар биринчи навбатда ҳисобрақамларини блоклаши керак. Уни охирги марта қайси мобил илова ёки веб-сайт орқали ишлатилганини назорат қилиш лозим. Шунингдек, ўша ҳисобрақамдаги маблағлар учинчи шахсларга қандай маълум бўлиб қолганини билиш ва ундан кейингина блокни ечишни ёки қайтадан пластик рақам очишни тавсия этамиз», деди у.
Аввалроқ, Марказий банк пластик картадан пул ўғирлаш ниятидаги фирибгарларни қандай фарқлаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берганди.
Шунингдек, Kun.uz сайтида мазкур муаммога дуч келганлар тўғрисида мақола ҳам эълон қилинган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025