Ўзбекистон | 11:38 / 18.06.2021
2517
1 дақиқада ўқилади

Бухорода юқори лавозимли ишга ўтказиш учун 300 доллар олган мутасадди ушланди

Бухоро шаҳрида юқори лавозимли ишга ўтказиш учун 300 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан фирибгарлик қилган Бухоро шаҳар Шайхон кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган «Бухоро кўклам» унитар корхонаси масъул ходими Ҳ.М. ушланган.

Мазкур шахс Жондор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси вазифасида ишловчи Э.Ш.ни вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ишловчи танишлари орқали юқори лавозимли ишга ўтказишини айтиб, 300 долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид