Ўзбекистон | 12:06 / 19.06.2021
1296
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада фермер хўжалиги томонидан унумдор ер майдонига ўзбошимчалик билан бино-иншоот қурилаётганлиги аниқланди

Зангиота туманида фермер хўжаликларидан бири ҳосилдор майдонга ўзбошимчалик билан уй қураётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.” фермер хўжалиги раҳбари М.М. ва бошқалар 0,30 гектар унумдор ер майдонига бино-иншоот қуришга рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаса-да, ўзбошимчалик билан ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширган. Натижада, ер майдонининг қишлоқ хўжалиги ҳисобидан чиқишига йўл қўйиб, жамият манфаатларига 280 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид