Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳридаги икки туманнинг айрим жойларида газ вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани матбуот хизмати хабар бермоқда.
Чилонзор тумани Олмазор кўчасида жойлашган Олий Мажлис биноси реконструкция қилиниши муносабати билан газ қувурини ўтказиш ишлари олиб борилади. Ушбу ишларни бажаришда 22 июнь куни соат 10:00дан соат 18:00гача қуйидаги жойларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади.
Чилонзор тумани:
- «Катта Олмазор» МФЙдаги 2862та хонадон;
- «Бешёғоч» МФЙда 584та хонадон.
Шайхонтоҳур тумани:
- Навоий кўчасида жойлашган 1–8-сонли кўп қаватли уйлар;
- Nest One турар жой мажмуаси.
Бундан ташқари, ҳудуддаги улгуржи истеъмолчиларга газ етказиб бериш ҳам тўхтатилади.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
19:06 / 03.03.2025