Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган номаълум ҳайвонга тегишли истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган гўшт текшириб кўрилганда унинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланган ва тегишли тартибда йўқ қилинган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 22 июнь куни соат 01:30ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» йўл-патруль хизмати масканида ЙПХ ходими томонидан Қарши-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган Kia Carnival русумли машина тўхтатилган. Машина текширилганда унинг юкхонасида тўқ қизил рангли, номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур гўшт маҳсулотлари Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025