Ўзбекистон | 12:42 / 23.06.2021
23337
1 дақиқада ўқилади

Дипломатия университети ва Юридик университет ректорлари вазир ўринбосарлигига ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилиш давомида сиёсий фанлар номзоди Комилжон Каримов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Ҳакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб таништирилди.

Абдужаббор Абдувоҳидов

Комилжон Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Раҳим Ҳакимов эса 2019 йилнинг сентябридан буён Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.

Шу пайтга қадар вазирликда биринчи ўринбосар ва икки ўринбосар лавозими вакант эди. Бугунги тайинловлар билан ушбу бўш ўринлар тўлдирилди.

Мавзуга оид