Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қидирувда бўлган “Tracker” Косонсойдан топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Ж.дан ундирувчи “Avto alyans biznes” МЧЖ фойдасига “Tracker” русумли давлат белгили автомашинасидан тегишли давлат рақамини қайтариш бўйича мажбурий юклаш белгиланган.
Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан иш юритувига олиниб, ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси қарздор М.Ж.га топширилган эди.
Бироқ қарздор “Tracker” русумли автомашинани ихтиёрий топширмасдан қасддан яшириб қўйган. Шунга кўра, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан 4 ойдан ортиқ вақт мобайнида тезкор қидирув тадбирлари ўтказиб келинган, бироқ транспорт воситасини топиш имкони бўлмаган.
Жорий йилнинг 18 июнь куни келиб тушган тезкор хабарга кўра, Наманган вилояти Косонсой туманида хизматни олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан давлат рақам белгиси ўрнатилмаган “Tracker” автомашинаси тўхтатилганлиги ва кўздан кечириш жараёнида юкхонасидан тегишли давлат рақам белгиси мавжудлиги аниқланган.
Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан фуқаро М.Жалиловга нисбатан транспорт воситасини давлат рақам белгисисиз бошқарганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиши билан бирга суд қарори ижроси ҳам таъминланган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025