Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизими жорий этилади
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Франциянинг Suez International Тошкент шаҳри учун сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар тўғрисида меморандум имзолади.
2020 йилнинг март ойида Suez International компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, TSST (аввалги “Сувсоз”) ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Тошкентда сув таъминоти трансформацияси режаси” лойиҳасини амалга ошириш доирасида биргаликда бошқарув тўғрисидаги келишувни имзолаган эди.
Биргаликда бошқарув тўғрисидаги келишув қатор инновацияларни жорий этиш, ноу-хауларни киритиш, назорат кўрсаткичи ва тизимлари, таҳлил инструментлари, рақамли трансформация, техник ёрдам ва ходимларни ўқитиш орқали сув таъминоти ва сув чиқарилиши операторининг имкониятларини кенгайтириш, фаолият самарадорлигини оширишни назарда тутади.
Имзоланган меморандум Тошкентда сув ҳисоблаш интеллектуал тизимини жорий этиш бўйича тарафлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқарув тамойилларини мустаҳкамлаши айтилади.