Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда фермердан ер олиб беришни ваъда қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг собиқ бошлиғи А.В. (исми ўзгартирилган) суд томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган деб топилди.
У «Д.Б» МЧЖ иш юритувчиси Р.П.га туманнинг Ҳазорасп маҳалласи ҳудудида жойлашган «Ё.» фермер хўжалиги ҳисобидаги ерлардан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 29,1 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига «Ё.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Х.га 20 минг АҚШ доллари бериш кераклигини айтиб, пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида кўрилган мазкур ишда судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилиб, жиноят иши ҳужжатлари ва ишда мавжуд бўлган далиллар ўрганиб чиқилди.
Судда айбланувчининг муқаддам судланмаганлиги, пушаймонлиги, маҳалла фуқаролар йиғини ва Хоразм вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси касаба уюшмаси томонидан ижобий тавсифланганлиги инобатга олинди.
А.В. Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбли деб топилди. Шунингдек, 45-моддасини қўллаб, 2 йил давлат органи ёки давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, давлат фойдасига БҲМнинг 400 баравари миқдорида – 89 миллион 200 минг сўм жарима тўлаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
12:28 / 10.05.2025
9 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган BYD ҳайдовчиси 4 йилга қамалди
10:03 / 01.05.2025
Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили
13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
13:48 / 18.04.2025