Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш имтиҳони пулли бўлади
Хориждаги олийгоҳлардан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириш мақсадида тест топшириш учун тўлов жорий қилинади.
ОТМларга қабул мавзусида олий таълим вазири, халқ таълими вазири ва ДТМ директори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг сўзларига кўра, хориждан ўқишни кўчиришдаги тест топшириқлари учун тўлов жорий қилинмоқда.
“Хорижий ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига келиб, ўқишни кўчириш истагини билдирганларга тест топшириқлари шакллантирилади. Буларга ўша аввалги 2020 йилда қанақа тартибда тест топшириқ бўлган бўлса, худди шу тест материаллари бўйича тўловли тест ўтказилади.
Шаффофлик ўша биз танлаган катта биноларда кузатув камералари орқали, ўзимизнинг анъанавий тест қанақа бўладиган бўлса, худди шунақа шароитда бўлади”, – деди ДТМ раҳбари.
Ўқишни кўчириш жараёнлари 15 июлдан бошланади.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
17:27 / 12.08.2024
Ўқишни кўчириш тестларида қатнашишга 44 мингга яқин талабгорга рухсат берилди
23:35 / 13.07.2024
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
14:46 / 19.09.2023