Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қандли диабетни даволайдиган махсус пойабзал ишлаб чиқарилади
22 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Унда Бухоро вилоятида амалга оширилаётган стартап лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, «Қандли диабет билан касалланган беморлар учун профилактик пойабзалнинг самарали технологиясини яратиш ва конструкциясини ишлаб чиқиш» лойиҳаси устида ёш олима тадқиқот олиб борган.
Бухоро муҳандислик-технология институти илмий тадқиқотчиси Мадина Муҳаммедова томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳани 313,2 миллион сўмга молиялаштириш қарор қилинди. Лойиҳани «Shoes and healthy feet» МЧЖ корхонаси Бухоро шаҳри ва Ромитан тумани ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Пойабзал қандли диабет билан оғриган беморлар товонидаги деформациянинг келиб чиқишини олди олади ва профилактик пойабзални қўллаш орқали товондаги қорасон касаллигини жадаллашувини 45 фоизга камайтиради.
Мавзуга оид
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
15:15 / 20.09.2023
Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради
16:13 / 30.06.2023
2050 йилда қандли диабетга чалинганлар сони 1,3 миллиардга етиши мумкин – The Lancet
17:34 / 26.05.2023