Бухорода фуқарони ишга жойлаштиришини айтиб 1400 доллар олган икки аёл қўлга олинди

Бухорода фуқаролардан бирини ишга жойлаштириш учун 1400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган икки аёл қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Перинатал маркази кичик тиббий ходими 1976 йилда туғилган аёл ва унинг ҳамкасби олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик жиноятини содир этаётганда ушланган.
Улар ўзга бир фуқаро ишончига кириб, уни 1 400 доллар эвазига ваколатли танишлари орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалига ишга жойлаштиришни ваъда қилишган. Сўнг, Бухоро шаҳридаги савдо мажмуаси биноси олдида кимёвий ишлов берилган 1 400 долларни олаётган вақтида ашёвий далил билан биргаликда қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025