Жамият | 09:26 / 27.06.2021
66969
1 дақиқада ўқилади

Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарлар рад этилди

Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этгани тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди.

«Шуни маълум қиламизки, айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Актрисанинг яқинлари ҳам Kun.uz билан боғланиб, ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарларни даставвал таниқли сухандон Толибжон Исроилов ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирганди.

«Ўзбекистон халқ артисти, миллий театримиз дарғаларидан бири, беқиёс маҳоратли актриса, ниҳоятда нурли ўзбек аёли, онаси Тўтихоним Юсупова оламдан ўтибди. Асллар кетяпти... Аллоҳ жаннатидан жой берсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!» дея ёзаганди у.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳам актрисанинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид