Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси ҳалок бўлди
Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Хоразм вилоятининг Урганч туманида сув таъминоти идорасининг икки ходими иш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 26 июнь куни соат 20:00ларда Урганч тумани «Олтин кўл» МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушган.
«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли мазкур станцияда техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилмагани оқибатида, бирламчи тахминларга кўра, иккаласи ҳам токсик газ (сероводород)дан заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024