Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландияда Россиядан қайтиб келган 300 нафар футбол мухлисида коронавирус аниқланди
14 июндан кейин мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган. Аниқланган ҳолатларнинг 33 фоизи хорижга бориб келганларда қайд этилган.
Санкт-Петербургдаги Евро2020 ўйинларидан қайтиб келган футбол мухлисларининг 300 нафарида коронавирус аниқланди, деб хабар берди Yle нашри.
Қайд этилишича, Финландия ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияга бормасликни тавсия қилган. Россиядан қайтиб келганларга эса коронавирусга тест топшириш айтилган.
Вазирликнинг билдиришича, 14 июндан кейин мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган. Аниқланган ҳолатларнинг 33 фоизи хорижга бориб келганларда қайд этилган. 16 июндан 23 июнгача 570 кишида коронавирус аниқланган.
Финландия миллий жамоаси Санкт-Петербургда Белгия (0:2) ва Россияга (0:1) қарши ўйин ўтказди.
Санкт-Петербургнинг ўзида эса 14 июндан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари кунига ошмоқда. Охирги суткада шаҳарда 1335 кишида вирус аниқланган.
Мавзуга оид
00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
01:36 / 19.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
23:21 / 15.05.2025