Facebook капиталлашуви 1 триллион доллардан ошди
Facebook акциялари 28 июндаги биржа савдолари давомида 4,2 фоизга қимматлашиб, 355,6 долларга етди. Бунинг натижасида компаниянинг бозор қиймати илк бор 1 трлн доллардан ошди.
Компания акциялари нархи Колумбия округининг антимонопол ишлар бўйича федерал судининг қарори ортида кўтарилди. Суд Facebook’нинг суд тафтишини тўхтатиш ҳақидаги илтимосини қондирди. Суднинг фикрича, даъво қилувчилар компания қонунни бузганини исботлай олишмаган.
Компания устидан судга даъво аризасини АҚШ федерал савдо комиссияси ҳамда 48та штат ва округ маъмурияти 2020 йил декабрда берган эди. Улар компаниянинг бозордаги монопол мавқега эгалигига мисол сифатида у томондан Instagram ижтимоий тармоғи ва WhatsApp мессенжерининг сотиб олинишини келтиришган. Даъво қилувчиларнинг фикрича, Facebook кичикроқ рақобатчиларни йўқ қилиш учун ўзининг монопол мавқейидан фойдаланган.
Бунгача капиталлашувининг 1 трлн доллардан ошишига Amazon, Alphabet (Google), Microsoft ва Apple эришган эди.
Ўтган ҳафта Microsoft’нинг капиталлашуви 2 трлн доллардан ошди. Корпорация Apple’дан кейин АҚШда бундай кўрсаткичга эришган иккинчи компанияга айланди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024