Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Қ.Ф.дан ундирувчи С.Н.га икки нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича МИБ Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган. Аммо қарздор ота анчадан буён алимент тўловларини тўламасдан келган.
Ҳозирда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда, Бюронинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундан сўнг, МИБ ходимлари қарздор Қ.Ф. билан тушунтириш ишлари ўтказиб, фарзандларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилган.
Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, улар вояга етгунига қадар ҳисобланган 260 миллион сўм пулни бирданига тўлаб берган. Томонларнинг розилиги билан мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024