Ўзбекистон | 11:25 / 29.06.2021
1784
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда вагондан руда тошларини ўғирлаётган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вагондан руда тошларини ўғирлаётган шахс ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, унга жароҳат етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 июнь куни Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О. «Зиёвуддин» темир йўл бекатида юк вагонига чиқиб, руда тошларини ўғирлаётганда, ҳолатни шу ерда хизмат олиб бораётган кичик сержант К.Расулов кўриб қолиб, А.О.ни тўхтатган.

Шундан сўнг А.О. ИИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, кичик сержант К.Расуловга тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқбузар Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Суриштирув давомида мазкур шахс муқаддам Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-қисми билан судлангани аниқланган.

Самарқандда металл шар ўғрилари ушланди

Наманганда темир йўл бекатидан 642 килограмм кўмир ўғирлаганлар қўлга олинди

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид