Ўзбекистон | 09:40 / 29.06.2021
2085
1 дақиқада ўқилади

Тўрткўлда саксовул чопган 6 киши табиатга қарийб 32 млн сўм зарар етказди

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Қорақалпоғистон Экология ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамкорлигида Тўрткўл тумани Мискин назорат масканида тезкор тадбир ўтказилган. Унда 6 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда саксовул чопиб олинганлиги ҳолати аниқланган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 11 025 000 сўм жарима ва табиатга етказилган 31 899 000 сўм зарарни қоплаш учун даъво ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мўйноқ ҳокими Оролнинг қуриган тубига экилаётган саксовуллар ва уларнинг қай даражада униб чиқаётгани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид