Ўзбекистон | 07:55 / 29.06.2021
6018
3 дақиқада ўқилади

«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун 100 млн доллар ажратилади

Президентнинг «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

а) «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига марказлашган инвестицияларни ошириш ҳисобига қайтариб бермаслик шарти билан – 100 млн доллар эквивалентида, шундан:

  • 25 млн доллар эквивалентидаги маблағлар – ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;
  • 15 млн доллар эквивалентидаги маблағлар – йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;
  • 60 млн доллар эквивалентидаги маблағлар – коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;

б) Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун – 80 млн доллар эквивалентида тижорат банкларига, шундан:

  • 40 млн доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкасида – тенг улушда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;
  • 40 млн доллар эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11 фоиз ставкасида - «Агробанк» акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;

в) кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан – 20 млн доллар эквивалентида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид