Жаҳон | 20:22 / 30.06.2021
13059
1 дақиқада ўқилади

Қурғоқчиликка қарши курашишнинг янги усули топилди

Дубайдаги сув фермасида йилига 1,5 миллион литрга яқин сув олинади.

Американинг SOURCE компанияси саҳроларда қуёш нури ёрдамида ҳаводан сув олувчи панел кўринишидаги генераторларни ўрнатмоқда, деб ёзади CNN.

Гидропанелларнинг қуёш батареялари ҳавони тортиб олувчи ҳамда сув буғини ажратиб олувчи материал орқали ўтказадиган вентиляторни қувватлантиради. Конденсатланган сувнинг таъмини яхшилаш учун сувга магний ва кальций қўшилади. 

«Қуёш энергиясидан фойдаланиб ҳаводан сув олиш мумкин. Электр ва махсус инфратузилмага ҳожат йўқ», — деди компаниянинг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича вице-президенти Воҳид Фотуҳий.

Компания Африка ва Осиёнинг бир нечта мамлакатларидаги шифохона ва мактабларда қуёш гидропанелларини ўрнатган.

Компаниянинг Дубайдаги сув фермасида йилига 1,5 миллион литрга яқин сув олинади.

Мавзуга оид