Ўзбекистон | 10:07 / 02.07.2021
23411
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар юқорилигича қолмоқда, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 500 кишида касаллик қайд этилиб, 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111648 (+495) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 31 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 52 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 39 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 18 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 72 нафар,
  • Фарғона вилоятида 12 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 67 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 80 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108009 (+313) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид