Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмлик 9 спортчи Токио-2020 олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Токио-2020 ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар аниқланди. Уларнинг орасида Хоразм вилоятидан 9 вакил бор.
Жумладан, дзюдо бўйича мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳазорасплик Гулноза Матниязова (70 кг вазнда) ва боғотлик Фарангиз Хажиева (63 кг) ҳимоя қиладиган бўлди.
Бокс мусобақасида хивалик Дилшодбек Рўзметов (81 кг), велоспорт мусобақаларида гурланлик Муроджон Холмуродов, эркин кураш мусобақасида урганчлик Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) иштирок этади.
Шунингдек, парадзюдо мусобақаларида янгиариқлик Севинч Салаева (52 кг), боғотлик Учқун Қуранбаев (66 кг) ва Нафиса Шарипбаева (63 кг) ўз кучини синаб кўришади. Пауэрлифтинг мусобақасида шовотлик Рўза Қўзиева (55 кг) иштирок этади.
Ёзги Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августгача Япония стадионларида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:35 / 29.12.2021
Токио-2020 ғолибларига аталган йил. «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти лауреатлари эълон қилинди
14:06 / 25.08.2021
Эркин кураш жамоаси бош мураббийи: «Токиода шогирдларимдан кўпроқ нарса кутган эдим»
05:42 / 24.08.2021
Туркманистон тарихида олимпиада совриндори бўлган илк спортчига Lexus ва квартира совға қилинди
07:43 / 10.08.2021